Ўзбекистон | 14:20 / 29.01.2018
43912
2 дақиқада ўқилади

30 январь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7-9, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 5-10, Устюрт бўйлаб кечаси 20-25, кундузи 10-15 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 0-5, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 15-20, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид