Олимлар дунёнинг барча халқлари учун универсал тилни маълум қилишди
Бутун инсоният учун мулоқот қилишнинг универсал воситаси мусиқа саналади. Ҳарвард университетидан бўлган америкалик олимлар шундай хулосага келишди.
Сurrent Biology’нинг таъкидлашича, тадқиқотда 60 мамлакатдан бўлган 750 нафар интернет фойдаланувчи иштирок этди. Барча қатнашчиларга турли халқлар ва маданиятларга тегишли, тасодифан танланган композициялардан кичик бир қисмни тинглаш таклиф этилган.
Синовда қатнашганлар қўшиқ жанрини аниқлашлари ва ушбу мусиқа туфайли қандай кайфиятга тушганликларини билдиришлари лозим эди. Кўп ҳолатларда инсонлар мусиқа йўналиши ҳамда характерини аниқ топишган, гарчи бу ҳақда аввал маълумотга эга бўлишмаган.
Олимлар қўшиқлар жанри ва уларнинг турли маданият вакиллари томонидан субъектив баҳоланиши ўртасида алоқа борлигини ҳам аниқлашди.
Мавзуга оид
23:55 / 26.11.2024
Дунёда ОИВга чалиниш ва ундан ўлим 12 йил ичида кескин камайди — тадқиқот
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024