18:20 / 30.01.2018
19391

«Насаф» йирик ғалаба билан ОЧЛнинг гуруҳ босқичига чиқди

Осиё чемпионлар лигаси саралаш плей-оффи доирасидаги учрашувлардан бирида «Насаф» Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Игорь Голбан, иккинчи бўлимда Бобур Абдухолиқов, Азизжон Ғаниев, Драган Черан ўз номларини таблога ёздиришди, яна бир голни меҳмонлар ҳимоячиси Ёсир ал-Равашдеҳ «Насаф» учун уриб берди,  бу голларга рақиб сўнгги сонияларда битта гол билан жавоб қайтарди. Натижада «Насаф» Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Энди «Насаф» ОЧЛнинг «C» гуруҳида БААнинг «Ал-Васл», Қатарнинг «Ас-Садд» ҳамда Эроннинг «Персиполис» клубларига қарши кураш олиб боради.

ОЧЛ. Саралаш плей-офф босқичи
«Насаф» (Ўзбекистон) - «Ал-Файсалий» (Иордания) 5:1 (1:0)
Голлар:
Игорь Голбан (12), Бобур Абдухолиқов (49), Азизжон Ғаниев (52), Драган Черан (61, пенальти), Ёсир ал-Равашдеҳ (88, автогол) - Албан Меҳа (90+4).
«Насаф»: Санжар Қувватов, Славко Лукич, Игорь Голбан, Умар Эшмуродов, Шароф Муҳитдинов, Одилжон Ҳамробеков (Санжар Рашидов, 80), Азизжон Ғаниев (Ғолиб Ғайбуллаев, 76), Ислом Кенжабоев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов (Дониёр Нарзуллаев, 70), Бобур Абдухолиқов.
«Ал-Файсалий»: Абулайла Язид, Аҳмад Юсуф (Маҳди Аламиҳ, 77), Удай Заҳран, Халил Бениатия, Салим ал-Ажайлин, Бани Ёсин, Ёсир ар-Равашдеҳ, Доминик Менди (Аҳмад Навоф, 84), Маҳмуд Алмардий, Албан Меҳа, Лукаш Гикиевич.

Top