Ўзбекистон | 12:12 / 31.01.2018
82713
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда яна зилзила рўй берди

Бугун, 31 январь куни соат Тошкент вақти билан 12:08да Ўзбекистон пойтахтида кетма-кет зилзила қайд этилди.

Тошкент шаҳри аҳолиси 3-3,5 балл атрофидаги ер қимирлаши кучини сезишган. Бир дақиқа ичида зилзила қайталанди.

Ижтимоий тармоқларда республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ер силкиниши кузатилгани ҳақида ёзилмоқда.

«Тошкент» сейсмостанцияси «Kun.uz»га тасдиқлашича, Ўзбекистон ҳудудида шу вақтда Афғонистон ҳудудида рўй берган 6,1 баллик зилзила кучи сезилган. Тошкентда зилзила кучи 3 баллга тенг бўлган.

23 январь куни тонгида ҳам Тошкентда 4 балли зилзила рўй берганди. Ўшанда зилзила маркази Қозоғистоннинг жанубидаги Сариоғоч тумани ҳудудида жойлашганди.

Мавзуга оид