Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қизилмия етиштирувчилар уюшмага кириши мумкин
Фото: Fotolia
Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2018 йилдаги 63-сон қарори билан Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси ташкил этилди.
Унинг олдига қатор вазифалар қўйилди. Улар жумласида: мазкур тармоқни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш, махсус плантациялар ташкил этиш йўли билан уларни етиштириш ҳажмларини ошириб бориш (уларга 25 минггача гектар ажратиш режалаштирилмоқда); хорижий сармояларни, мутахассисларни жалб этиш ва ҳ.к, деб ёзмоқда Norma.uz.
Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар уюшма аъзоси бўлиши мумкин.
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилишида сайланади. Улар Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади. Уюшманинг ижро этувчи аппаратини сақлаш харажатлари аъзолик бадали ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.
Уюшма Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, А.Утепов кўчаси, 31-уй манзилидаги Нукус маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносига жойлаштирилади.
Ушбу ҳужжат 1.02.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
13:03 / 20.03.2025
Кичик бизнес уюшмаси ташкил этилади
13:52 / 14.02.2025
Касаба уюшмалари филиалларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тасдиқланди
10:20 / 17.08.2024
Касаба уюшмалари ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилиши соддалаштирилди
09:19 / 17.04.2024