Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона»: «ПСЖ» Неймарни арзонроққа сотиб олиши ҳам мумкин эди
«Барселона» спорт директори ва вице-президенти Жорди Местре клубнинг собиқ ҳужумчиси Неймарнинг ўтган йил ёзида «ПСЖ»га трансфер бўлиши воқеасини эслади.
«Агар у Сеск, Педро, Алексис ва Маскерано каби олдимизга келиб, кетмоқчи эканини очиқ айтганида, биз рози бўлардик. Аммо бундай вазиятда тентаклик қилмаслик керак эди. У биз билан сичқон-мушук ўйнади. Иш шунга бориб етдики, Неймар биз унга янги шартнома тузилгани учун мукофот пули бермаганимизни баҳона қилиб, ўз қарорини изоҳлади.
Ҳолбуки, у биздан ҳеч нарса сўрамаганди. Агар у бизга истагини айтганида, «ПСЖ» уни арзонроққа ҳам олган бўларди. Неймар ўзини шундай тутдики, у трансфер бозорини остин-устин қилиш ниятида бўлган. Агар у қилиқ кўрсатмаганида биз ҳам трансферларга кўп пул сарфламаган ва ОАВда ёмонотлиқ қилинмаган бўлардик. Неймар Месси «Барселона»да экан, ўзи ҳеч қачон биринчи рақамли футболчига айлана олмаслигини тўғри тушунарди», — дея Местренинг сўзларини келтирган Sport.
Мавзуга оид
20:17 / 03.08.2023
Томошабинлар антирекорди қайд этилган ОКМК – «Локомотив» ўйинидан фотожамланма
16:51 / 03.08.2023
«Пахтакор» ёзги трансфер ойнасида Сардор Рашидов ва яна 4 футболчи билан хайрлашди
16:59 / 25.11.2022
«Турон» Суперлигага йўлланма олди, «Локомотив» Про лигага равона бўлди
16:52 / 29.10.2022