Фан-техника | 19:30 / 04.02.2018
11613
1 дақиқада ўқилади

«Франкенштейн-машина»: АҚШда 17та моделдан йиғилган автомобиль сотилмоқда

Фото : wheelerdealerbaycity

АҚШда 17 та турли автомобиль моделидан йиғилган антиқа машина сотувга қўйилди. Бу ҳақда Mice Time of Asia портали хабар бермоқда.

Порталнинг таъкидлашича, ушбу транспорт воситаси эгаси ўз “Франкенштейн-машина”си учун 25 минг доллар сўрамоқда. Автомобиль ҳужжатга кўра 1939 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet машинаси сифатида қайд қилинган, аммо бу машинадан унда бир неча ташқи деталларгина қолган. 

Машина 5,7 литрли, 8 цилиндрли двигатель ва автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.  

Автомобиль турли йиллардаги Chevrolet, Cadillac ва Ford моделлари ҳамда AMC Javelin, Buick, GMC 350, Oldsmobile ва Pontiac’дан йиғилган.

 

Мавзуга оид