Ўзбекистон | 18:30 / 17.10.2025
9870
2 дақиқада ўқилади

Chevrolet машиналарига талаб пасайди, электромобиллар сотувида ўсиш. Ўзбекистон автомобил бозори қандай ўзгаряпти?

2025 йилнинг 9 ойида UzAuto Motors томонидан тақдим этилаётган 10 та моделдан 7 тасининг сотувлари камайган. Ҳисобот даврида Chevrolet брендига тегишли бўлмаган ва энг кўп сотилган автомобил – Kia Sonet. BYD ҳам умумий сотувлардаги улушини 3,8 фоиздан 5,7 фоизгача оширган.

Фото: Kun.uz

Охирги йилларда Ўзбекистон автомобил бозори сезиларли даражада ўзгариб боряпти. Хусусан, «Ўзавтосаноат» тақдим қилган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 9 ойида мамлакатдаги расмий дилерлар томонидан 296 минг 331 дона автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоиз ёки 7042 донага кам. Қисқариш асосан Chevrolet брендига тегишли моделлар билан юз беряпти.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида UzAuto Motors томонидан тақдим этилган 10 моделдан 7 тасига талаб пасайган. Фақатгина Damas, Labo ва Malibu сотувларида ўсиш кузатилган. Malubu’га талабнинг ошиши давлат идоралари томонидан амалга оширилган қўшимча харидлар фонида юз берган бўлиши мумкин. Умуман олганда, ҳисобот даврида UzAuto Motors’нинг бозордаги улуши 89,4 фоиздан 82,7 фоизгача қисқарган.

Chevrolet брендига тегишли бўлмаган ва энг кўп сотилган автомобил – Kia Sonet. Ушбу моделнинг савдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 баробарга ошган. Ўз навбатида, Kia’нинг қиммат моделларига талаб сезиларли даражада пасайгани қайд этилган.

Шунингдек, қуйидаги моделлар ҳам ўзбекистонликлар орасида оммавийлашиб боряпти.

Kia, Cherry ва Haval автомобилларини етказиб берувчи ADM Jizzakh’нинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 6,5 фоиздан 11,1 фоизга, умумий сотувлар ҳажми эса 19 766 донадан 32 987 донагача кўпайган.

BYD ҳам бозордаги улушини 3,8 фоиздан 5,7 фоизгача, сотувлар ҳажмини 11 580 донадан 16 846 донагача оширган.

Мавзуга оид