Ўзбекистон | 15:17 / 07.02.2018
26663
2 дақиқада ўқилади

8 февраль куни Ўзбекистонда туманли об-ҳаво кузатилади

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси 6-8 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 0-5, Устюрт бўйлаб кечаси 12-17, кундузи 5-10, Хоразм вилоятида кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб айрим жойларда кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, баъзи жойларда 8-10 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, айрим жойларда 8-10 даражагача совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12-17, кундузи 8-13, баланд тоғ ҳудудларида кечаси 18-23, кундузи 10-15 даража совуқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид