Ўзбекистон | 15:10 / 08.02.2018
32833
2 дақиқада ўқилади

9 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 9 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-7 даража совуқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 12-17, кундузи 2-7, Хоразм вилоятида кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи  1-6 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб айрим жойларда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7 даража совуқ, айрим жойларда 0-2 даражагача илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 9-14, кундузи 2-7 даража совуқ, айрим жойларда 1-3 даражагача илиқ, баланд тоғ ҳудудларида кечаси 15-20, кундузи 6-11 даража совуқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид