Жамият | 12:36 / 08.02.2018
26258
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Табиий шифобахш ичимлик Aloe Health энди янгича таъмларда!

Ўзбек урф-одатларини оилавий маросимлар, тўй ва тантаналар, наҳорда тортиладиган ошсиз тасаввур қилиш қийин. Бироқ хилма-хил таомларнинг бирин-кетин тортилиши ҳаммага ҳам ёқимли келмаслиги мумкин. Сабаби, кўплаб инсонлар хилма-хил таомларнинг ҳазм бўлмаслиги ва нотўғри овқатланишдан азият чекиб, ошқозон оғриғига дучор бўлишлари мумкин. 

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган янгича таъмдаги Aloe Health ичимлиги ўзининг шифобахш хусусиятлари билан организмда вужудга келадиган айрим кўнгилсизликларни олдини олишга ёрдам беради. Ичимлик сувининг сотувга чиқарилаётганига кўп вақт бўлмаган бўлса ҳам, Aloe Health кўпчиликнинг кўнглидан жой олишга улгурди. Компания мижозлар томонидан билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Aloe Health – тоза алоэ вера ўсимлигининг шарбатидан тайёрланган табиий ичимлик. Эндиликда мазкур ичимлик нафақат дастурхонимизга кўрк бағишлайди, балки организмингиз учун бир неча фойдали минералларни ҳам улашади. 

Алоэ вера шарбатидан тайёрланувчи ичимлик – соғлом турмуш тарзини устун қўювчи инсонлар учун тетиклаштирувчи манбадир. 

Мўъжизавий ичимлик ортиқча токсинларни чиқариб ташлайди ва организмни тозалайди. Ҳозир бу сувнинг бир неча фойдали хусусиятларини санаб ўтамиз:

 
•  Ошқозон-ичак тракти ишини яхшилайди;
•  Ҳазм қилиш тизимини енгиллаштиради;
•  Ортиқча вазн йиғишга йўл қўймайди;
•  Диарея, қабзият, газ йиғилиши муаммоларини бартараф этади;
•  Инсонни тетиклаштиради ва яхши кайфият улашади. 

Aloe Health ичимлигини куннинг иккинчи ярмида ичсангиз, иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатади: вируслар билан курашувчи лейкоцит ва макрофаглар фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, ичимлик бош оғриғи ва чарчоқда ҳам яхши фойда беради. 

Бир сўз билан айтганда, Aloe Health дори бўлмаса ҳам инсоннинг умумий ҳолатини табиий йўл билан  яхшилашга кўмаклашувчи шифобахш сувдир. 

Маълумот ўрнида: Aloe Health ичимликлари Жанубий Корея технологияси асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Нархи эса ҳамёнбоп. Сиз оригинал алоэ таъмли ичимликлардан ташқари, манго, қулупнай, анор, ананас таъмларидан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Шошилинг! Фойдали хусусиятларга бой ичимликнинг янги таъмларидан татиб кўринг.

Мурожаат учун телефон:  +998998830883

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид