09:49 / 08.02.2018
11074

Замонавий интернет асосчиларидан бири вафот этди

Фото: Droider.ru

Замонавий интернет асосчиларидан бири, киберҳудудда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Electronic Frontier Foundation (EFF) ноҳукумат ташкилоти асосчиси, америкалик Жон Перри Барлоу 70 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ташкилот маълум қилди. 

“Бугун интернет ўз қаҳрамонини йўқотди. EFF ўзининг доно асосчиси Жон Перри Барлоунинг ҳаётдан кетишидан чуқур қайғуда”, дейилган ташкилотнинг Facebook’даги хабарида. Таъкидланишича, Барлоу уйқуда вафот этган. 

“Ҳеч қандай муболағасиз айтиш мумкинки, бугун биз биладиган интернетнинг асосий сегментлари Барлоу туфайли мавжуд”, деб айтилган хабарда.

Барлоу интернетга бағишланган ишлари билан танилган. У 1990 йилда электрон алоқа воситалари фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Electronic Frontier Foundation ташкилоти яратилиши бошида турган.

Top