Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотожамланма: Жанубий Корея Олимпиада арафасида
Бугун, 9 февраль куни Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида расман XXIII Қишки Олимпия ўйинлари старт олади: бугун 2018 йилги қишки олимпиаданинг очилиш маросими ўтказилади. Парадни анъанага кўра, грециялик спортчилар бошлаб беришади.
Ўзбекистон ушбу халқаро турнирга икки нафар спортчини жўнатган. Булар тоғ чанғиси вакили Комилжон Тўхтаев ва фигурали учиш бўйича кўп йиллардан бери халқаро турнирларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Миша Ге.
Илк медаллар шодаси учун баҳслар 10 февраль куни бўлиб ўтади, Олимпиада 25 февралга қадар давом этади.
Шаҳар йилнинг энг асосий спорт турнирларидан бирига қандай тайёргарлик кўргани қуйидаги фотогалереяда:
Жанубий Кореядаги қишки Олимпиада талисмани - Сухоран (Soohorang) лақабли оқ йўлбарсча
Пёнгчангда қор фестивали
Пёнгчангдаги Олимпия стадионида кўнгиллилар гуруҳи
Кўнгиллилар машғулот ўтаётган спортчиларни олиқишлашмоқда
Ганьнундаги Олимпия қишлоғида меҳмондорчилик
Миллий либослардаги кореялик қизлар Олимпия қишлоғи яқинида суратга тушишмоқда
«Альпензия» тоғ-чанғи курортида чанғичилар ҳайкали
Пёнгчангда 2018 йилги Қишки Олимпиада очилиши арафасида
XXIII Қишки Олимпия ўйинлари рамзлари сотувда
Пёнгчангдаги Квандонг хоккей маркази
Жанубий кореяликларнинг Каннини қишки Олимпиада очилиши арафасида
Жанубий Корея қироллик гвардияси фахрий қоровулликда
Олимпия қишлоғи
Мавзуга оид
19:47 / 08.02.2026
Олимпиада чемпиони Линдси Вонн баландликдан тушишда йиқилди
23:34 / 30.11.2023
2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинларига Франция курортлари ва АҚШ мезбонлик қилади
20:42 / 22.08.2018
2018 йилги қишки Олимпиада бўлмаслиги ҳам мумкин эди – ХОҚ
20:30 / 16.03.2018