Қирғизистон Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб, эвазига ўғитлар харид қилмоқчи
Қирғизистон корхоналари Ўзбекистонга экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ва минерал ўғитларни импорт қилишга қизиқмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артём Новиков Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади 24.kg.
Қирғизистон вазири ҳар икки давлатда ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналар, маҳсулотлар, товарлар ва хизматларни молия-кредит воситалари орқали хорижий бозорларга илгари суриш учун икки давлат ҳукуматлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш имкониятига қизиқиши баланд эканлигини билдирган.
Қирғиз ишбилармонлари Ўзбекистонга гўшт, сут маҳсулотлари, картошка, мева-сабзавотлар, қуруқ мевалар ва дуккаклиларни, шунингдек, кўмир, кварц қуми ва қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришга тайёр.
«Артём Новиков Ўзбекистондан минерал ўғитлар етказилишига қизиқиш билдириб, Қирғизистон бозорларида минерал ўғитларнинг эркин сотилиши масаласини ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлаган», — деб ёзади Қирғизистон молия вазирлиги матбуот хизмати.
Мавзуга оид
20:20 / 12.10.2024
Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси раҳбари ходимларига 5-6 фарзандли бўлишни буюрди
20:39 / 03.10.2024
Садир Жапаров Қирғизистонда яшовчи миллиардерлардан ёрдам сўради
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
18:44 / 02.10.2024