Фан-техника | 08:58 / 10.02.2018
11595
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндлар Wrangler’га ўхшаш йўлтанламас ишлаб чиқишди 

Ҳиндистоннинг DC Design компанияси Деҳлидаги Auto Expo 2018 моторшоусида Wrangler’га ўхшаш Mahindra Thar йўлтанламасининг Hammer модификациясини тақдим қилишди. Автомобиль қаттиқ том, ўзгача бамперлар ва кенгроқ олд ўриндиқлар олди. 

Фото: Motoroids

Йўлтанламаснинг ташқи қиёфасидан ташқари салони ҳам ўзгартирилган: чарм билан безалган янги эшик панеллари, машина томида ёруғлик-диодли чироқлар ўрнатилди, марказий консол янгиланди ва орқа ўриндиқлар ажратилган ҳолда бажарилди.

Фото: Motoroids
Фото: Motoroids

Йўлтанламас 2,5 литрли, 105 от кучига эга дизел мотор билан жиҳозланади. Узатмалар қутиси – 5 поғонали механик кўринишда. 

Фото: Motoroids
Фото: Motoroids
Фото: Motoroids

Auto Expo 2018 кўргазмасида DC Design’нинг яна бир янги модели – ўрта моторли TCA спорткари тақдим қилинди. Машина номи “титан, карбон ва алюминий” сўзларининг бош ҳарфидан тузилган. Автомобиль 3,8 литрли, 320 от кучига эга двигатель ва 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Машина 100 км/соат тезликка 4,5 сонияда эриша олади.

DC Design’нинг илк машинаси 2012 йилда чиқарилган. Бу 265 от кучига эга Ford турбомотори билан жиҳозланган Avanti спорткари бўлган. Кейинроқ машинанинг 310 от кучига эга двигателли версияси чиқарилган.