Пёнгчанг-2018. Биатлонда дастлабки ғолиб аниқ бўлди
Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларининг энг оммавий спорт тури саналган биатлон бўйича дастлабки олтин медаль соҳибаси аниқланди.
7,5 км масофага ўтказилган аёллар ўртасидаги спринт мусобақаларида германиялик 24 ёшли Лаура Дальмайер барча спортчилардан кўра яхшироқ вақт кўрсатиб олтин медаль соҳибасига айланди. Дальмайер иккала ўқ отишда ҳам ҳеч қандай хатога йўл қўймади ва 21:06 дақиқада масофани босиб ўтди.
Иккинчи ўрин норвегиялик Марте Ульсбю банд этди. Ульсбю ўқ отишда битта хатога йўл қўйди ва рақиби Дальмайерга 24,2 сония ютқазди. Ўқ отишда битта хатога йўл қўйган чехиялик Вероника Виткова +25,8 сония натижаси билан кучли учликни якунлади ва олимпиаданинг бронза медали билан кифояланди.
12 февраль куни энди аёллар спринт натижалари вақтига қараб қувлашмачоқ пойгаларда иштирок этишади. Лаура Дальмайер биринчи бўлиб стартга чиқади.
Мавзуга оид
23:34 / 30.11.2023
2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинларига Франция курортлари ва АҚШ мезбонлик қилади
20:30 / 16.03.2018
Эрдўған: Туркия Олимпиада ўйинларини қабул қилишга тайёр
22:25 / 09.03.2018
Пёнгчанг-2018 Паралимпия ўйинлари очиқ деб эълон қилинди (фото)
15:30 / 28.02.2018