Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пёнгчангдаги Олимпиадада юқумли ичак касаллиги тарқалмоқда
Пёнгчангдаги Олимпиадада юқумли ичак касаллиги – норовирус билан касалланиш кузатилмоқда. Айни вақтда бу касаллик юққанлар умумий сони 139 нафарга етган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Олимпиада ташкилий қўмитасининг маълум қилишича, 9 февралда ушбу касаллик билан зарарланишнинг 11 та янги ҳолати қайд қилинган. Бу аввалги кунлардаги зарарланишдан анча камроқ бўлган: 7 февралда 54 та, 8 февралда 42 та ҳолат қайд қилинганди.
Айни вақтда ушбу касалликдан спортчилар зарарлангани ҳақида маълумот йўқ. Касалланганлар асосан озиқ-овқат соҳасида хизмат кўрсатувчи персонал, полиция ходимлари ва Олимпия объектлари қўриқчилари ҳисобланади.
Аввалроқ Олимпиададаги тартибни қўриқлаш билан шуғулланувчи ташкилотнинг 1200 дан кўпроқ ходими ушбу касаллик билан зарарланиб, ўйинлар бошланишидан олдин ўз ишларидан четлатилганлари маълум қилинган. Улар ҳозир карантинда қолмоқдалар. Уларнинг ўрнини 900 аскар эгаллаган.
Маълум қилинишича, бир неча муассасалар касалликни бартараф этишда ҳамкорлик қилмоқда.
Норовирус юқумли касаллик бўлиб, у яна ичак инфекцияси деб аталади. Куз-қиш мавсумида фаоллашади. Вирус жуда юқумли бўлиб, асосан ёши катталарга кучли таъсир қилади. Унинг асосий аломатлари қайт қилиш ва диарея (ич кетиш) ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:47 / 08.02.2026
Олимпиада чемпиони Линдси Вонн баландликдан тушишда йиқилди
23:34 / 30.11.2023
2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинларига Франция курортлари ва АҚШ мезбонлик қилади
20:42 / 22.08.2018
2018 йилги қишки Олимпиада бўлмаслиги ҳам мумкин эди – ХОҚ
20:30 / 16.03.2018