Жамият | 23:00 / 11.02.2018
23990
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда поезд ва автомобилнинг тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди 

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 10 февраль соат 12.30да “Пахтакор” МФЙ Гулбаҳор кўчаси 13/11-уйда яшаган, 1970 йилда туғилган Х.Зоиров бошқарувидаги  ВАЗ-2107 русумли автомашинасида “Янгиер-Чимқўрғон” 4Р-32 йўлининг 3164-пикет қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, у бу жараёнда 3601-сонли юк поезди билан тўқнашиб кетган. Натижада ВАЗ-2107 автомашинаси ҳайдовчиси Х.Зоиров жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Машинада бўлган йўловчи Ф.Тўраев эса касалхонага ётқизилган.

Мавзуга оид