Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада вояга етмаган шахс Malibu'да учта болани уриб кетди. Улардан бири вафот этди
20 май куни Қўқон шаҳрида вояга етмаган шахс Malibu автомобилини бошқариб, пиёдалар йўлагидан ўтаётган 3 нафар қизни (уларнинг барчаси 10 ёшда) уриб кетган. Жабрланувчилардан бири шифохонада вафот этган. ИИБ хабарида қолган икки қизнинг ҳолатига аниқлик киритилмаган.
Фарғонада инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 20 май куни Қўқон шаҳрида содир бўлган. Вояга етмаган З.А. Malibu машинасини бошқариб кетаётиб, пиёдалар йўлагидан ўтаётган 2016 йилда туғилган 3 нафар қизни уриб юборган.
Оқибатда вояга етмаган М.К. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан вояга етмаган З.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда мактаб ўқувчиси ЙТҲ содир этганди.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026