Иқтисодиёт | 12:07 / 13.02.2018
11468
2 дақиқада ўқилади

Корея молиявий ташкилотлари томонидан тақдим этилган маблағлар умумий ҳажми маълум қилинди

Фото: REX

13 февраль куни Халқаро бизнес марказда иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича биринчи Ўзбекистон-Корея йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.
  
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаевнинг йиғилишда маълум қилишича, Корея Республикаси молиявий ташкилотлари томонидан тақдим этилган маблағларнинг умумий ҳажми 2,5 млрд доллардан ортиқни ташкил этди. 

«Биз молиявий-техник ҳамкорлик янада кенгайтирилишидан манфаатдормиз. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси кредитларига нисбатан Ҳадли шартнома доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва 2018-2020 йилларга мўлжалланган даврда ривожланиш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, замонавий кўп тармоқли ва юқори ихтисослашган тиббиёт марказини ташкил этиш лойиҳаларни кўриб чиқилади», - дея айтиб ўтди у.

Бундан ташқари, томонлар Тошкентда Корея замонавий технология институти билан ҳамкорликда ўқув-амалий тўқимачилик Технопаркини, Ўзбекистон-Корея бизнес марказини ташкил этиш, Ўзбекистон Корея маданияти ва санъати уйини очиш бўйича лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.

Мавзуга оид