Жамият | 09:06 / 15.02.2018
16818
2 дақиқада ўқилади

Москва областида газ портлаши оқибатида жабрланган ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Фото: fvv.uz

Жорий йилнинг 9 февраль куни соат 6:55да (Тошкент вақти билан) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказига Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятларда бошқарув миллий марказидан Москва вилояти, Ступино шаҳарчаси Торбеево қишлоғидаги кушхонасида гўштни қайта ишлаш жараёнида газ баллонининг портлаш натижасида Россияда ишлаётган Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси куйиш билан боғлиқ тан жароҳат олгани, кейинчалик улардан бири шифохонада вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази тезкор навбатчиси зудлик билан тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликларига ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакилларига етказди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси Ступино шаҳар шифохонасидан Москва шаҳридаги А.В.Вишневский номли хирургия институти ва Н.В.Склифосовский номли илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилди.

2018 йил 14 февраль куни эрталаб А.Қаршиевнинг жасади Москва шаҳридан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» орқали Тошкент шаҳрига келтирилди. Унинг жасади Самарқанд вилояти Ургут туманидаги қариндошларига дафн қилиш учун топширилди.

Мавзуга оид