Жаҳон | 09:15 / 19.02.2018
5114
1 дақиқада ўқилади

Испания қироли референдумдан кейин Каталонияга илк бор ташриф буюради

Фото: El Espanol

Испания қироли Фелипе VI 25 февралда Каталонияга ташриф буюрмоқчи. El Espanol нашрининг маълум қилишича, қирол Барселонада бошланадиган Mobile World Congress кўргазмасида ташкил этиладиган кечки таом тановулида иштирок этади. 

Таъкидланишича, қирол Каталонияда охирги марта 2017 йил августида бўлган ва вилоятга мустақиллик референдуми вақтида ҳам, ундан кейин ҳам ташриф буюрмаган. 

2017 йил 1 октябрда Каталония мустақиллиги учун ўтган референдумда Испаниядан мустақил бўлиш учун 90,18 фоиз сайловчи овоз берган.

Аввалроқ Испания иқтисодиёт вазири Луис де Гиндос Каталониянинг мустақил бўлиш истаги оқибатида юзага келган инқироздан йўқотишларни бир миллиард еврога  баҳолаганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид