17:36 / 19.02.2018
19015

Исроилни йўқ қилиш ҳақидаги баёнотларни қабул қилмаймиз – Россия 

Фото: РИА "Новости"

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, рус томони Исроил йўқ қилиниши лозимлигига оид баёнотларни қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Биз Исроил сионистик тузилма сифатида йўқ қилиниши, ер юзидан бутунлай ўчириб ташланиши лозимлиги бўйича баёнотларни қабул қилмаслигимиз ҳақида бир неча марта айтиб ўтганмиз. Буни ўз манфаатларини илгари суриш учун умуман нотўғри йўл, деб ҳисоблайман», - дея айтиб ўтган Лавров.

Унинг сўзларига кўра, Москва исталган минтақавий муаммога Эрон билан кураш вазифаси орқали қараш бўйича ҳаракатларга ҳам қаршидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров «Валдай» халқаро мунозаралар клуби очилишида америкаликларни Сурияда «ўт билан ўйнашмасликка» чақирганди.

Top