Ўзбекистон | 11:48 / 20.02.2018
4778
1 дақиқада ўқилади

Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми шу йилнинг март ойи биринчи ярмида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда тожик ОАВ.

Форумда тожик ва ўзбек бизнесининг етакчи вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Бизнес-форум доирасида шартномалар имзоланади, келишувларга эришилади.

Март ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи кутилмоқда, унда ҳамкорлик тўғрисида қатор ҳужжатлар имзоланади.

Статистик маълумотларга кўра Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2017 йилда 126 миллион долларни ташкил этди. Уларнинг 69 миллиони Ўзбекистондан товарлар импорти ва Ўзбекистонга 57 миллион долларлик экспортдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид