Жамият | 21:41 / 21.02.2018
19213
1 дақиқада ўқилади

Ортиқча тўланган пенсия маблағи уч йил учун қайтарилади

Фото: KUN.UZ

Пенсионер Пенсия жамғармаси бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қарордан норози бўлса, аниқланган қарздорликни ундиришнинг янги тартиби амалиётга киритилди. Бу ҳақда Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг тегишли буйруғида баён этилган.

Маълум қилинишича, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йил учун суд орқали ундирилади. Бундан аввалги тартиб бўйича, пенсионерга ёки нафақа олувчига ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар суммасини ундириш ҳақидаги комиссия қарори юзасидан юқори органга ва (ёки) судга шикоят қилиши мумкин бўлган. Шунингдек, судга даъво аризаси киритилганда чегирма қилиш тўғрисидаги комиссия қарори тўхтатиб туриларди.

Маълумот учун, ваколатли вазирлик ва ташкилотлар томонидан тез орада давлат хизматчиларининг маошларини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласида янги қарор лойиҳаси ҳам тайёрланмоқда.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид