Ўзбекистон | 12:24 / 21.02.2018
6778
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда турли синовларни ўтказа оладиган “Кэмпус” қурилади

Фото: Ўзстандарт

“Ўзстандарт” агентлиги бош директорининг таклифига асосан, Турк стандартлари институти (TSE) президенти С. Қўрқмас мамлакатга ташриф буюрди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги ва Турк стандартлари институти (TSE) билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради "Халқ сўзи".

Музокаралар доирасида ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистонда янги қўшма лабораторияларни очиш, “Ўзстандарт” агентлиги ходимларини Туркияда ўқитишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, учрашувда турли синовларни ўтказа оладиган “Кэмпус” объекти қурилиши айтиб ўтилди. “Кэмпус”да бир неча сертификатлаштириш идоралари мавжуд бўлади. Бу ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ва ташқи бозорга сифатли маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятини беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид