Технология | 14:35 / 23.02.2018
7968
3 дақиқада ўқилади

Олимлар биринчи марта смартфонни 4 метрлик масофадан қувватлантиришди

Фото: Hi-News

Симсиз технологиялар сўнгги вақтда анча илгарилаб кетди. Агарда 15 йил аввал маълумотларни узатиш учун инфрақизил порт қўлланилган бўлса, энди Wi-Fi ва Bluetooth ёрдамида биз смартфонларимиздаги симларни эсдан чиқармоқдамиз. «Симли давр»нинг сўнгги таянч нуқтасига уяли телефонлар ясалганидан бери ўзгармаган қувватлантириш қурилмаси айланди. Симсиз қувватлантириш қурилмалари девайсни зарядкага бевосита олиб боришни талаб этса ҳамки, буларнинг бари ИК-порт орқали маълумот узатишни эслатиб юборади. Бироқ Вашингтон университетидан бўлган мутахассисларнинг кўрсатишича, иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Улар смартфонни 4 метрлик масофадан қувватлантира олишди.

Бунда оддий батареядан фойдаланилди, фақат у смартфондан ташқарига чиқариб қўйилди, сабаби бу янги технологиянинг дастлабки синови эди. Батареянинг ўзига 4,3 метрлик масофадан инфрақизил диапазон лазер нури йўналтирилди. Лазер 2 ватт энергияни узатиб берди, бунда смартфон оддий зарядка каби тезликда қувватлантирилди. 

«Бизнинг нурланиш манбаси зарядка кераклигини автоматик равишда таниб олади, бу заряд юзаси юқори частотали товуш сигналини чиқариш туфайли рўй беради. Бундай тизим нур чиқарувчига фойдаланувчи смартфонни заряд юзасига қўйганини пайқашга керак, бунда исталган нарса юзага айланиши мумкин – столдан то кичик гиламчага қадар. Бунинг устига бундай юзалар битта бўлмаслиги ҳам мумкин, уни деярли барча жойда қўллаш эҳтимоли бор», - дея айтиб ўтди тадқиқот муаллифларидан бири Викрам Ейер.

Фото: Hi-News

Лазернинг ўзи анча кутилмаган ҳолда қилинган: нур атрофида тўртта «дастлабки нурдан» иборат жой бор, улар батарея атрофидаги махсус юзадан акс этади. Агарда кимдир ёки нимадир нурга халақит берса, биринчи навбатда бу «дастлабки нурлар»га тегишли бўлади, бу сигнал узатилишини дарҳол тўхтатади ҳамда лазер ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди. Тўсиқ йўқ бўлганда эса – тизим ўз ишини давом эттиради. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид