Жаҳон | 20:50 / 25.02.2018
9042
1 дақиқада ўқилади

79 ёшли саудиялик 21 километрга югуриб Олимпия қўмитаси президенти томонидан тақдирланди

Фото: Twitter

Шанба куни бўлиб ўтган 21 километрли ярим марафонда 79 ёшли саудиялик кишининг иштироки ҳақиқий сенсацияга айланди. GulfNews шу ҳақида хабар берди

Саудия Арабистони Олимпия қўмитаси президенти ва Спорт бошқармаси раиси Туркий Ал-Шайх 79 ёшли Халаф Ал-Балавийга "мисли кўрилмаган жасорати учун" 100 минг саудия риалини топширди. 

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Ал-Балавийни қатъият рамзи сифатида улуғлаб, ёшлар учун яққол мисол деб аташди.

"У спорт масъуллари томонидан эътирофга лойиқ. Яқин йилларда уни яна мусобақаларда кўриб қоламиз, деб умид қиламиз", - деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

Ярим марафон уч тоифани ўз ичига олганди: профессионал (21 км), ҳаваскор (8 км) ва кўнгилочар (4 км).

Қирол Сауд Университетида якунига етган пойгаларда юзлаб кишилар иштирок этишди. Ҳар бир тофиа бўйича илк ўн ўринни олган кишиларга мукофот ва совғалар топширилди.

Мавзуга оид