Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:50 / 02.03.2018
12368
1 дақиқада ўқилади
Бокуда ёнғин, деярли 30 киши ҳалок бўлди
Фото: Видеодан кадр
Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида жойлашган республика наркология маркази биносида юз берган ёнғин натижасида қарийб 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбойжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертиза ва патологик анатомия бирлашмасидан маълум қилишган.
«Суд-тиббий экспертиза ва патологик анатомия бирлашмасидан хабар беришларича, дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 30 киши ҳалок бўлди», - дея хабар бермоқда APA агентлиги.
Шунингдек таъкидлашича, ҳодиса оқибатида жабр кўрган тўрт киши шифохонага олиб кетилди.