Жаҳон | 23:20 / 02.03.2018
33626
1 дақиқада ўқилади

Россия хавф пайдо бўлганда ядровий қуролини қўллаши мумкин – Путин

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

Россия агар унинг мавжудлигига хавф пайдо бўлганда ёки ядровий зарбага ядровий қурол қўллайди, деб айтди Россия президенти Владимир Путин NBC телеканалига берган интервьюсида. 

“Бизни ядровий қуролни қўллашга мажбурлай олувчи икки сабаб бор: ядровий қурол қўллаган ҳолда ёки оддий қурол билан Россияга ҳужум қилиш. Оддий қурол қўлланган ҳолда ҳужум вазиятида Россия мавжудлигига таҳдид бўлсагина ядровий қурол қўлланади”, деб айтган Путин.

Путин 1 март куни парламентга мурожаатида Россияда ишлаб чиқарилган янги қуроллар ҳақида маълумот берган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид