Ўзбекистон | 15:10 / 02.03.2018
26150
2 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонга нефтни синов тарзида етказиб беришни тўхтатди – ОАВ

Фото: gazprom-neft.ru

Ёқилғи-энергетика комплекси Марказий диспетчерлик идорасининг материалларига кўра, январь-февраль ойларида Россия нефтининг Ўзбекистонга импорти 24,9 минг тоннани ташкил этди, деб ёзмоқда Spot.uz.

Шу билан бирга, барча ҳажмлар январь ойида етказиб берилган, февралда эса етказиб берилмаган.

2017 йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга экспорти 68,2 минг тоннани ташкил этди. Хусусан, ноябрь ойида Ўзбекистонга 30 минг тонна, декабрда эса 38,2 минг тонна нефть етказиб берилди. «Транснефт» компанияси расмий вакили Игор Демин гап ҳозирча фақат синов тарзида етказиб бериш ҳақида кетаётганини айтганди.

26 февраль куни «Транснефть» компанияси вице-президенти Сергей Андронов айни дамда қозоғистонлик шериклар ва Ўзбекистон билан нефть ташиш ҳажмини аниқлаш бўйича фаол музокаралар олиб борилаётганини маълум қилганди.

2017 йил апрель ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи чоғида Ўзбекистонга 500 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бўйича икки томонлама меморандум имзоланган.

Мавзуга оид