09:41 / 06.03.2018
7433

Буюк келажак экспертлари кенгаши: дастлабки экспертлар аниқланди

Фото: uzexpertsovet.com

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан республикада давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида кенг кўламли ислоҳотларнинг ўтказилиши ҳақида маълум қилинди ва ҳозирги кунда улар жадал амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган вазифаларни изчил амалга ошириш доирасида мамлакат раҳбари томонидан давлатнинг барча профессионал ва ақлий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, бу мақсадлар йўлида хорижий мамлакатларда яшаб-фаолият юритаётган ва ўз соҳасида жиддий ютуқларга эриша олган ўзбекистонликларни ҳам жалб этиш ташаббуси илгари сурилди.

Жорий йилнинг бошида Буюк Келажак экспертлари кенгаши шакллана бошлади ва кенгашда халқаро компанияларда фаолият юритаётган ҳамда ҳуқуқ, молия, саноат, фан, таълим, тиббиёт, ижтимоий муносабатлар, давлат бошқаруви соҳаларида етакчи мутахассислар ҳисобланган ўзбекистонлик экспертлар ҳам иштирок этишларини маълум қилдилар.

Буюк Келажак экспертлари кенгашининг бош мақсади мамлакат раҳбарияти учун Ўзбекистонни 2035 йилгача узоқ муддатли ривожлантириш модели бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаб беришдан иборат.

Модел илғор халқаро тажриба, Ўзбекистон бозорларининг холисона таҳлили ва энг муҳими, Ўзбекистон Республикасидан чиққан етакчи мутахассисларнинг шахсий тажрибаси негизида қурилади.

Бугунги кунга келиб, экспертлар кенгашига аъзо бўлган қатор экспертлар аниқлаб олинди. Россия, АҚШ, Буюк Британия, Бельгия ва Яқин Шарқ мамлакатларида яшаётган ўзбекистонликлар Кенгаш таркибига кирдилар.

Расмий сайтда жойлаштирилган маълумотларга кўра, Буюк Келажак экспертлари кенгаши таркибига кирганлар:

Алишер Калонов

«БУЮК КEЛАЖАК» Экспертлари Кенгаши Раиси

Инвестиция дивизиони раҳбарининг ўринбосари – «РОСНАНО» ЁЭК УКда Истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш бўлими раҳбари, Москва

Шерзод Юсупов

«Банк Восточний» ва «Модулбанк» мулкдори ва директорлар кенгашининг аъзоси, Россия

Собир Шодиев

Eurasian Resources Group (ERG) компаниялари халқаро гуруҳининг Назорат кенгаши раиси маслаҳатчиси, Остона

Баҳром Исмоилов

«БУЮК КEЛАЖАК» Экспертлари Кенгашининг Ижрочи директори.

Россия Федерациясининг Ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ва махсус хизматлари ходимлари Ассоциациясининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича директор ўринбосари.

РФ Давлат Думаси Хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш Қўмитасининг экспертлари кенгаши аъзоси

Дилбар Файзиева

Биринчи каналдаги «Доброе утро (Хайрли тонг)» дастури бошловчиси, Москва

Шавкат Қодиров

Тиббиёт фанлари номзоди, нейрожарроҳ, академик Н.Н.Бурденко номидаги Миллий нейрожарроҳлик тиббий-тадқиқот марказида болалар жарроҳи, Москва

Александра Бегаева

«Бегаева и Партнеры (Бегаева ва Ҳамкорлар)» ЮБ асосчиси ва бошқарувчи ҳамкор, юридик фанлар номзоди, профессор, докторант, О.Е.Кутафин номидаги МДЮА тадбиркорлик ҳуқуқи ўқитувчиси, Москва

Илҳом Исмоилов

plov.com асосчиси, ҳар йили ўтказиладиган «Ёш миллиардер мактаби 2016» Forbes стартаплари танлови ғолиби

Ярослав Подсеваткин

«АТОН» Инвестиция компанияси трейдинги раҳбари, ҳамкори, Москва

Ойбек Шайхов

Стратегик бизнес бошқаруви ва музокаралар олиб бориш соҳасида мустақил эксперт. Нефт-газ тармоғида 12 йилдан зиёд муваффақиятли иш тажрибасига эга, Брюссель

Тимур Жуманиёзов

Moneymatika.ru молиявий супермаркети асосчиси ва маркетинг бўйича директор, Москва

Жамшид Рустамбеков

«Eversheds Sutherland (International) LLP» халқаро юридик фирмасида катта ҳуқуқшунос, Лондон

Диана Байзакова

БАА Халқаро Ҳакамлик судида халқаро ҳакам, «Merritz» юридик компанияси ҳамкори, БАА

Нодиржон Аъзамхўжаев

«Мой Город (Менинг шаҳрим)» МЧЖнинг ахборот технологиялари бўйича директори, ҳаммуассиси, «Вычислительные силы» ЁАЖда етакчи дастурчи, Москва

Муса Хаитов

Россиялик олим-иммунолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, РФАнинг мухбир аъзоси (2016). Россия ФТБА «Иммунология институти ДИМ»нинг директор вазифасини бажарувчиси

Одилбек Исоқов

HSBC Банкида Қарз капитали бозорида мижозлар билан ишлаш бўйича бошқарувчи директор, Лондон

Ҳабиб Абдуллаев

«РИКОР» технопарки бош директори. Москвадаги Ўзбек миллий-маданий мухторияти раиси

Музаффар Отамирзаев

«Международный Центр Кредитования (Халқаро кредитлаш маркази)» МЧЖ ММК ҳаммуассиси, Россия микрокредитлаш бозорида 10 йилдан зиёд муваффақиятли бизнес юритиш тажрибасига эга, Россия

Гавҳархон Саитазизова

Лондон Халқаро Ҳакамлик судида маслаҳатчи, МДҲ ва Яқин Шарқдан чиққан томонлар иштирокидаги мунозаралар учун масъул, Лондон

Нури Тўраев

Россияда йирик мустақил табиий газ ишлаб чиқарувчиси ва захиралари бўйича дунёда 3-ўриндаги «НОВАТEК» ОАЖнинг бизнесни бирлаштириш, сингдириш ва ривожлантириш бўйича йўналишлар раҳбари

Лазиз Зикирёхўжаев

ЛУКОЙЛ Мид-Ист Лимитеднинг корпоратив-ҳуқуқий масалалари бўйича гуруҳ раҳбари/Юридик масалалар бўйича дирекция, Яқин Шарқ

Иброҳим Мусаев

Calatrava Grace Corporation (CGC) ҳамкори ва ривожлантириш бўйича бош директори, Нью-Йорк

Сирожиддин Зайниддинов

Россия Ички Аудиторлар Институтининг Санкт-Петербург шаҳри минтақавий маркази раҳбари

Камила Исмоилова

Ernst & Young офисида катта солиқ маслаҳатчиси, Канада

Шоаббос Шомансуров

Табиий Ресурслар Евроосиё компаниясида МДҲ ва Осиё мамлакатлари бўйича бизнесни ривожлантириш бўлими координатори

Улуғбек Тиллаев

Банк соҳасида маслаҳат-лойиҳалар раҳбари. Молия институтлари гуруҳи Европа ва Марказий Осиё Департаменти Халқаро молиявий корпорация (Жаҳон банки гуруҳи)

Фарруҳ Абдуллахонов

Директор, KPMG молиявий жиноятчиликка қарши ҳаракатлар бўйича маслаҳатлар бериш Гуруҳи раҳбари, Москва

Бердибек Аҳмедов

PIMCO ижрочи вице-президенти, 1,7 триллион АҚШ доллари активига эга қимматли қоғозларни бошқарувчи дунёда энг йирик компаниялардан бири, Лондон.

Яна шуни таъкидлаш керакки, Буюк Келажак экспертлар кенгашининг шаклланиши давом этмоқда.

Буюк Келажак экспертлари кенгашининг ижрочи директори – Баҳром Исмоиловнинг изоҳлашича, экспертлар кенгаши Ўзбекистон – 2035 платформасида кенг экспертлар ҳамжамиятини қарор топтириш мақсадида бутун дунё бўйлаб яшаётган юқори малакали ватандошларимизни излашни давом эттирмоқда.

Яна шу нарса маълум бўлдики, 2018 йилнинг баҳорида Буюк Келажак экспертлари кенгаши томонидан халқаро консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда ташкиллаштирилган биринчи форум бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантиришга мўлжалланган узоқ муддатли моделининг муҳим йўналишларини очиқ муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Буюк Келажак экспертлари кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантиришнинг узоқ муддатли модели бўйича таклифлар шакллантириб бўлингач, улар Ўзбекистон Республикаси президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Top