Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 ёшли бола онасининг iPhone’ини 47 йилга блокка тушириб қўйди
Хитойнинг Шанхайида 2 ёшли бола онасининг iPhone’ини 47 йилга блокка тушириб қўйди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.
Онанинг айтишича, у фарзандига смартфонда таълим берувчи видеони қўйиб, ўзи бошқа ишга уннаб кетган. Аёл қайтиб келганда, нимадир содир бўлиб, смартфони 25 миллион дақиқа ёки 47 йилга блокланиб қолганини аниқлаган.
Тахмин қилинишича, телефон блокка тушиб, боладан телефонни блокдан чиқариш учун парол киритиш сўралган.
Бола ҳам қаторасига нотўғри рақамлар киритиб ташлаган. Натижада паролни яна киритиш мумкин бўлган вақт 47 йилгача йиғилиб қолган.
Аёл смартфонини устахонага олиб борган, бироқ уста ҳеч нарса қилиб бўлмаслигини, унинг амалиётида телефон 80 йилга блокланиб қолган ҳолат ҳам бўлганини айтган.
Энди аёл бефойда бўлиб қолган телефонини ташлаб юбориш ёки уни набираларига “бу отангизнинг хатоси эди” деганча 47 йилдан кейин блокдан чиқариш учун қолдириш ҳақида фикрламоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:02 / 08.05.2026
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
21:07 / 06.04.2026