Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа полициясини илк бор аёл киши бошқаради
Европа Иттифоқи кенгаши 8 март куни илк бор аёл кишини Европа полицияси – Европолнинг ижрочи директори этиб тайинлади. Брюсселда 8 март куни ўтган Европа Иттифоқининг ички ишлар ва адлия кенгашининг йиғилишида қабул қилинган қарорга кўра, бу лавозимни Бельгия федерал полицияси бош комиссари Катрин де Болль эгаллаган.
“Менинг бу лавозимдаги асосий вазифам агентликка ишонч ва унинг иши самарадорлигини оширишдан иборат бўлади”, деб айтган де Болль янги лавозимга тайинлангандан кейин.
У ўз вазифаларини бажаришга 1 майдан киришади ва Роб Уэйнрайт ўрнини эгаллайди. Европол раҳбари 4 йиллик муддатга тайинланади.
48 ёшли Катрин де Болль ихтисослиги бўйича ҳуқуқшунос бўлиб, дастлаб жандармерия, сўнгра криминал полиция зобити бўлган. У Бельгия федерал полициясини 2012 йилдан бошқариб келган ва бу лавозимга тайинланган илк аёл бўлган.
Мавзуга оид
22:11 / 16.07.2025
Европа бўйлаб ҳужумларда иштирок этган россиялик ҳакерлар гуруҳи қўлга олинди
09:49 / 23.07.2024
Европол ЕИда кибержиноятчилик даражаси ошиб бораётганини маълум қилди
10:57 / 06.03.2024
Словакиялик олигарх Европолга қарши судда ғалаба қозонди
09:23 / 06.04.2023