Ўзбекистон | 18:33 / 09.03.2018
17642
1 дақиқада ўқилади
Тошкентнинг Себзор даҳасидаги масжидга биринчи ғишт қўйилди
2018 йил 9 март жума куни Тошкент шаҳридаги “Кўҳ ота” жоме масжидининг янги биноси қурилиши учун биринчи ғишт қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур бошчилигида уламолар, отахонлар ва масжид қавми қатнашишди. Отахонлар масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб бердилар.
Маълумот учун, ҳозирда Тошкент шаҳрида “Сузук ота” жоме масжиди қурилиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда. Шунингдек, пойтахтдаги “Имом Термизий” жоме масжидининг қурилиш ишлари ҳам якунига етиб бормоқда.
Мавзуга оид
18:07
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024