Жаҳон | 09:50 / 10.03.2018
3553
1 дақиқада ўқилади

Флоридада ўқитувчиларга қурол олиб юриш ҳуқуқи берилди

Фото: Time Magazine

АҚШнинг Флорида штати губернатори Рик Скотт ўқитувчиларга ўқув муассасаларида тўппончалар олиб юришга рухсат берувчи қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда CBS.

Ушбу чора мактаблардаги отишмалар билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишда ёрдам бериши керак.

Бундан ташқари, қонун билан қуролнинг баъзи турларини сотиб олишда ёш чеклови 18 дан 21 ёшгача оширилмоқда.

14 февраль куни Флоридада собиқ мактаб ўқувчиси Николас Круз ўқув муассасида отишма уюштирди. Натижада 17 киши ҳалок бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид