Light | 21:10 / 10.03.2018
135601
4 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Ота-она бебаҳо неъмат

“Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онангизга яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут – ҳокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил!)”. («Ал-Исро» сураси, 23–24 оятлар).

Дарҳақиқат, азизлар, ота-онамиз биздаги бебаҳо бойлик ҳисобланади. Улар то шу кунгача бўлган муддат мобайнида бизни ардоқлади, асради, эъзозлади, кийинтирди, озуқлантирди, севди, севишга ўргатди, билим берди, йўл кўрсатди, ҳар бир ишимизда қўллаб келди, келмоқда, билмаганларимизни ўргатди ва ҳали ҳануз йўлимизни майоғдек ёритиб келмоқда. Энг қизиғи, буларнинг барчаси беминнат! Уларга бизнинг бахтли ва соғлом  юришимиз кифоя. 

Эсингиздами, азон вақти онамиз бизни эркалаб уйғотиб: “Тур болам, мактабинга кеч қоласан, юзингни ювиб, чойингни ичиб ол. Кийимларингни дазмоллаб қўйдим”- десалар, отамиз эса чой ичаётган пайтимиз: “Болам, мактабда устозларингни айтганини қилгин, ҳеч ким билан тортишма!”-деб уқтирар эдилар. Булар бир қарашда ҳар кунги оддий бир гаплар эди. Аслидачи? Биз эътибор қаратмаган хазина сўзлар. Бу сўзлар замирида комил инсон тарбияси ётади. Яъни барчанинг орзуси. Вақт ўтиб, улар кексайган, бизнинг ширин меҳримизга зор бўлган пайтида эса биз уларга вақт ажрата олмай қоляпмиз. 

Кунига икки лабларимиз орасидан бошқалар учун чиқаётган минглаб эзгу  сўзлардан уйга қайтсак улар учун икки оғиз ширин сўзларимизни аямоқдамиз. 

Кези келса қанақадур бир тийинга қиммат қоғозларни деб ишдан кечикиб кетсак улар ҳавотир олиб қўнғироқ қилган пайти бир оз муомаламиз совуқ эмасмикин?!

Ундан кўра, келинглар дўстлар каерда бўлмайлик уларни бир зум эслайлик. Улар билан ўтган ширин болалигимизни ёдга олайлик. Шу ўтган ёрқин дамларимиз ҳурмати улар билан боғланиб: “Отажон, онажон! Яхшимисиз? Cизни яхши кўраман, бахтимга соғ бўлинг. Сизга раҳмат”-деб айтсак, уларнинг кўнгли шод бўлиб, бизни яна дуо қилишса инсон деган номга бир зумга бўлса ҳам лойиқ бўлар эдик.

Қуйидаги суратлар сизга ёшлигингиз пайтидаги қайсидур ширин дамларни ёдга солган бўлса биз хурсандмиз. Аллоҳ рози бўлсин!

Ота - яхши кунларга етишишимизга жонли кўприк
Ота - энг яхши ҳимоячи
Ота - киймай кийдиради
Отам - ҳаёт "ёмғирлари"да паноҳим
Отам сабабли мен - мен бўлдим
Болалигимнинг қизиқ онлари отам билан ўтган
 Шахматни отамдан ўрганганман
Эркалатган онам эди
Отам давлатим, онам жаннатим

Махсус мухбир Солижонов З.У.

Мавзуга оид