Ўзбекистон | 17:30 / 10.03.2018
17759
1 дақиқада ўқилади

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд 

Фото: ФВВ

Ўзбекистон Республикасининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 2018 йилнинг 11 март кунидан 13 март кунигача сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази хабар берган.

“Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилади хабарда.

Мавзуга оид