Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
Китоб туманида ФВВ ходими – майор Ҳусниддин Шарапов Қашқадарё дарёсига тушиб кетган 9 ёшли болани қутқариб қолди. Боланинг аҳволи яхши экани, уйида экани маълум қилинган.
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида ФВВ офицери дарёга тушиб кетган 9 ёшли болани қутқариб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 23 май куни тахминан соат 17:00 ларда туманнинг Боғбон маҳалласида содир бўлган. 9 ёшли бола велосипед миниб кетаётганда мувозанатини йўқотиб, Қашқадарё дарёсига тушиб кетган.
Боланинг акаси атрофдагиларни ёрдамга чақирган. Шу вақт дарё яқинида яшовчи ФВВ ходими – майор Ҳусниддин Шарапов болаларнинг овозини эшитиб қолган ва зудлик билан сувга сакраб, болани қутқариб қолган.
Ҳозирда боланинг аҳволи яхшилиги айтилган.
Маълумот учун, майор Ҳусниддин Шарапов Китоб туманидаги қутқарув қисмларидан бирида гуруҳ командири лавозимида хизмат қилади.