Жаҳон | 00:30 / 12.03.2018
30157
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россиянинг янги қуролига мос жавоб топади – МРБ  

Фото: Saul Loeb

АҚШ Россиянинг янги қуролидан ҳимоя топа олади, деб айтди Марказий разведка бошқармаси раҳбари Майк Помпео Fox News телеканалига берган интервьюсида. 

Помпео Владимир Путиннинг парламентга мурожаатига изоҳ берар экан, МРБни Путиннинг нутқида бирор нарса ажаблантирмаганини айтди. Путин ўз мурожаатида Россиянинг янги қуроллари ҳақида гапириб ўтганди.

“Биз бунинг ортидан мудофаа вазирлигидаги ҳамкасбларимиз каби синчковлик билан кузатмоқдамиз. Америкаликлар Россиянинг қурол-аслаҳа соҳасидаги дастурларини яхши тушунишимизга ишончлари комил бўлиши мумкин”, деб айтган МРБ раҳбари. 

Помпеонинг айтишича, Россия ёки Хитойнинг қуролланиш тизимлари такомиллаштирилса, АҚШдан бунга мос жавоб бўлишини таъминлаш талаб этилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид