Жаҳон | 23:10 / 12.03.2018
12298
2 дақиқада ўқилади

Филиппин президенти БМТ мутахассисларини “тимсоҳларга ем қилишни” таклиф қилди

Фото: Aaron Favila

Филиппин президенти Родриго Дутерте Замбоанга шаҳридаги чиқишида ҳарбийларни БМТ мутахассислари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш ва уларни “тимсоҳлар олдига ташлашга” чақирди. Бу ҳақда RT телеканали хабар бермоқда.  

Дутерте БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал Ҳусайннинг унга психиатрик текширувдан ўтиш таклифига шу тариқа жавоб берган.

Дутерте ал Ҳусайнни “аҳмоқ” деб атаб, БМТ мутахассислари билан ҳамкорлик қилмасликка ва уларнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги саволларига жавоб бермасликка чақирган. “Буни менга қолдиринг. Улар бу ерга келадилар. Бу ерда сизларда инсон гўштини ейдиган тимсоҳлар бор шекилли? Бу кўппакларни уларни олдига ташланг”, деб айтган Дутерте.  

Аввалроқ ал Ҳусайн февралда БМТнинг махсус маърузачиларидан бири Филиппинда террорчиликда ва Филиппин янги халқ армияси ва коммунистик партиясига аъзоликда айбланаётган 600 кишидан иборат рўйхатга тушгани сабабли Дутертега психиатрик текширувдан ўтишни таклиф қилган.

Мавзуга оид