Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда можаро. ПАОК эгаси майдонга қурол билан югуриб чиқди
Греция чемпионати етакчиларининг учрашуви можаро билан якун топди. ПАОК – АЕК ўйини 0:0 ҳисобида, баҳс охирларида тўхтатилди.
«Икки бошли бургутлар» сўнгги дақиқаларда гол киритишди, у ғалаба келтириши лозим эди. Бироқ ҳакам Георгиос Коминис голни ҳисобга олмади ва Маурисио офсайдда бўлганини билдирди. Мезбонлар Коминиснинг қарорига қўшилишмади ҳамда беллашувни давом эттиришдан бош тортишди. Майдонда ҳар икки клуб вакиллари иштирокида тартибсизлик келиб чиқди. Ишга ПАОК эгаси Иван Саввиди ҳам аралашди, у трибуналардан тушиб келди. Шу билан бирга, фотосуратчилар унда ўқ отар қурол бўлганини қайд этишган.
El presidente del PAOK baja al campo con la pistola y se la enseña al árbitro, luego se lleva a los jugadores para adentro y en vez de suspender el partido definitivamente están esperando para acabar el encuentro, que iba en el 88 😱😱😱pic.twitter.com/lEt98m0aOm
— Nuevo Foro MDM (@nuevoforomdm) March 11, 2018
Саввиди гўёки АЕК раҳбарларидан бири Василис Димитриадисга таҳдид қилиб, унга «энди сен - мурдасан» деган. Шундан сўнг ўйинчиларга кийим алмаштириш хонасига кетиш ҳақида топшириқ берган.
Икки соат ўтиб, учрашув ПАОКнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунлангани ҳақида хабар келган. Трибуналар остидаги хонада ушбу эпизод ва ўйинни давом эттириш бўйича маслаҳатлашувлар икки соат давом этди. Ҳакам голни инобатга олишга рози бўлди, АЕК эса хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинни давом эттиришдан бош тортди.
Мавзуга оид
00:17 / 09.08.2018
ЕЧЛ саралаши. «Спартак» 2:0 ҳисобини мағлубиятга айлантирди
19:20 / 12.03.2018
Греция чемпионати тўхтатилди. Терма жамоа ва грек клублари халқаро турнирлардан четлатилиши мумкин
18:30 / 12.03.2018