Жаҳон | 17:37 / 12.03.2018
6860
1 дақиқада ўқилади

Порошенко ЕИдан мудофаа қурол-яроғини сўради

Фото: ТАСС

Украина президенти Пётр Порошенко Европа иттифоқига аъзо мамлакатларга Украинага мудофаа қурол-яроғини тақдим этиш борасида мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда «112 Украина» хабар қилмоқда.

«ЕИга аъзо мамлакатлар томонидан Украинага миллий ҳамда халқаро қонунчиликка мувофиқ мудофаа кўринишидаги қурол-яроғни тақдим этишда кўмак кўрсатиш вақти келди», - дея маълум қилган Порошенко.

У бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини билан қўшма брифинг давомида айтиб ўтди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид