Спорт | 11:49 / 13.03.2018
42568
1 дақиқада ўқилади
Фото: Арда Туран уйланди, Эрдўған никоҳ маросимида гувоҳ сифатида қатнашди
«Барселона» футболчиси, айни вақтда ижара асосида «Башакшеҳир» клубида тўп сураётган Арда Туран қайлиғи Аслихон Дўғанга уйланди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва рафиқаси 11 март куни бўлиб ўтган никоҳ маросимида гувоҳ сифатида иштирок этишган.
Маросим Истанбулдаги Бейкоз туманида ихчамгина ўтказилган ва унга фақат оиланинг яқин дўстлари ҳамда фахрий меҳмонлар таклиф этилган, шаҳар мэри Мавлуд Уйсал ҳам тўй гувоҳи бўлган.
Арда ва Аслихон 2,5 йилдан буён муносабатларга эга, улар шу йил январида унаштирилганди.