Жаҳон | 00:40 / 13.03.2018
7870
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда давлат хизматчиларига эрталабки бадантарбия мажбурий қилиб қўйилди 

Тожикистондаги барча давлат идоралари, муассасалари ва ташкилотларининг ходимларига шанба кунлари эрталабки бадантарбияда иштирок этиш мажбурий қилиб қўйилди. Бу ҳақда Тожикистоннинг ёшлар ва спорт ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Аҳтам Абдуллозода маълум қилди. 

“Тожикистон президенти ижроия аппарати мамлакатнинг барча шаҳарлари ва туманларида йил охиригача ҳар шанба куни эрталабки бадантарбия ўтказилиши белгиланган тадбирлар режасини тасдиқлади”, деб айтган Абдуллозода.

2017 йил январидан бошлаб Тожикистон ички ишлар вазирлигининг барча ходимлари бир ҳафтада икки марта бадантарбия, кросс югуриш ва сузиш билан шуғулланиб келадилар. Уларга спортга кўпроқ эътибор қаратиш, ортиқча вазндан халос бўлиш ва ўзларини яхши жисмоний кўринишга келтиришни ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода буюрган.

Ўтган шанба куни жадвал бўйича бадантарбияга биринчи бўлиб Тожикистон қурилиш ва архитектура қўмитаси ходимлари чиқишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид