Жаҳон | 16:11 / 14.03.2018
18862
1 дақиқада ўқилади

Аборт учун қамалган аёл 15 йилдан сўнг озодликка чиқарилди

Фото: Reuters

Сальвадорда аборт учун 30 йилга қамалган аёл 15 йил ўтиб озодликка чиқарилди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Мамлакат Олий суди 2003 йилда ўзининг ҳали дунёга келмаган фарзандини атайин ўлдирганликда айбланган Майра Вероника Фигероа Маррокин учун жазо муддатини қисқартириш ҳақида қарор қабул қилди. Аёлнинг ўзи судда айбини тан олмаган ва боласи тушганини иддао этган.

Фигеоа озодликка чиққач, аборт учун қамалган бошқа аёллар билан нималар юз бераётганини аниқлаш мақсадида юриспруденцияни ўрганишни бошламоқчи экани ҳақида маълум қилди. «Мен ҳаммасини бошидан бошлайман ва йўқотилган вақтимни тиклашга ҳаракат қиламан», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Сальвадор Республикасида абортлар қонунчилик даражасида тақиқланган. Ҳомиладорлик узиб қўйилгани учун аёллар узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин. 

Мавзуга оид