09:15 / 15.03.2018
8752

Намангандаги пропан газ қуйиш шохобчасида қисқа туташув ва ёнғин юз берди

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 13 март куни соат 23.35ларда “Бек” МЧЖга қарашли Арбағиш маҳалласида жойлашган автомашиналарга пропан газ қуйиш шохобчасида электр двигатели ишлаши натижасида компрессорда содир бўлган қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин ўчириш вақтида шу шохобча оператори Д.Б. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Top