Технология | 21:41 / 16.03.2018
9774
2 дақиқада ўқилади

Audi компанияси янги кроссоверини Шанхайда тақдим қилади

Фото:Motor1.com

Audi компанияси янги серияли кроссовери Q8’ни 2018 йил июнда Шанхай автосалонида тақдим қилади. Бу ҳақда компания бошқаруви аъзоларидан бири Питер Мертенсга иқтибос келтирган ҳолда Motor1 нашри хабар бермоқда. Мертенс бу ҳақда бренднинг ҳар йилги матбуот анжуманида айтиб ўтган. Топ-менежернинг таъкидлашича, кроссовер “Q моделлар оиласининг янги қиёфаси” бўлади.

Модел ҳозирда 2-авлоддаги Q7 модели йиғилаётган Братиславадаги заводда ишлаб чиқарилади. Янги кроссовернинг нарх 110 минг евродан ошади. Купесимон кроссовер жаҳон бозорида BMW X6 ва Mercedes-Benz GLE Coupe билан рақобатчилик қилади. 

Фото:Motor1.com  

Автомобил Европада синов вақтида бир неча марта пайқалган. Суратларга кўра, машина дизайни 2017 йил мартда Женева автосалонида дебют қилган Q8 Sport прототипини тўлиқ такрорлайди.

Фото:Motor1.com

Машинанинг техник кўрсаткичлари сир тутилмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, кроссовернинг мотор гаммасига дизел ва бензинли  V6 ва V8 турбонаддувли двигателлар виради.

Модел кейинроқ SQ8 деб номланувчи спорт версиясини олади ва у BMW X6 M билан рақобат қилади. Кросcовернинг таркибига 3 литрли, 444 от кучига эга бензинда ишловчи двигател TFSI V6 ва электромотор киради. Уларнинг умумий қуввати 470 от кучини ташкил қилади. 

Фото:Motor1.com
Фото:Motor1.com

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид