Жаҳон | 08:53 / 17.03.2018
19723
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қимматбаҳо шоколад конфети тақдим қилинди

Португалиянинг Обидуш шаҳрида ўтаётган шоколад ярмаркасида дунёдаги энг қиммат конфет тақдим қилинди. Маълум қилинишича бу конфетнинг нархи 7728 еврони (9489 доллар) ташкил қилади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Португалиялик шоколад устаси Даниэль Гомешнинг айтишича, у томонидан тайёрланган ромб шаклидаги конфет Гиннесс рекордлар китоби вакиллари томонидан дунёдаги энг қиммат конфет сифатида қайд қилинган.

Фото: Reuters

Устанинг таъкидлашича, конфетнинг нархи уни ишлаб чиқаришда қўлланган маҳсулотларнинг нархи сабабли баланддир. Конфетнинг начинкаси шафран толалари, оқ трюфел бўлаклари, Мадагаскар ванили ва олтин парчаларидан иборат, усти эса истеъмол қилса бўладиган 23 каратли олтин билан қопланган. Ҳар бир конфет қутиси 5500 дона Сваровски тошлари билан безалган.

Фото: Reuters
Фото: Reuters

Конфетдан чекланган миқдорда – 1000 дона ишлаб чиқарилган. Ярмаркада тақдим қилинган конфет намунаси 2 нафар қўриқчи томонидан қўриқланган. 

Аввалги рекорд даниялик шоколад устаси Фриц Книпшилдтга тегишли бўлиб, унинг La Madeline au Truffe номли конфетининг бир донаси 250 доллар турган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид