Спорт | 18:50 / 18.03.2018
7360
1 дақиқада ўқилади

Икарди собиқ жамоасига покер қайд этиб, А Серия тарихига кирди

«Интер» Италия чемпионатининг 29-турида «Сампдория»га қарши ўйнаб, 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.

Миланликлар жамоаси Мауро Икарди 51-дақиқага келибоқ собиқ жамоаси дарвозасига покер қайд этишга эришди. Бу голлар унинг 100-, 101-, 102- ва 103-голига айланди.

Икарди фаолияти давомида А серияда 6 марта 3 ва ундан ортиқ гол урган.

У А Серия тарихида 100дан ортиқ гол урган бешинчи аргентиналикка айланди. Ундан аввалроқ Габриэл Батистута (184 гол), Эрнан Креспо (153), Абель Бальбо (117) ва Гонсало Игуаин (110) бу натижага эришган.

Бунгача Италия чемпионатининг бир ўйинида 4та гол уришга «Интер»нинг фақат 2 футболчиси эришганди – Жузеппе Меацце (1933 йилда) ва Жузеппе Бальдини (1943 йилда).

Мавзуга оид